«Охиригача етмоқчи бўлсангиз, экспертлик гуруҳини шакллантирамиз» — Баҳром Абдуҳалимов
Тошкент шаҳрида 8 сентябрь куни бўлиб ўтган «Адолат» социал-демократик партияси қурултойида партиядан президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимов «Миллий тикланиш» партияси билан бўлган баҳсли ҳолат юзасидан саволларга жавоб берди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар қилди.

«Биз ‘Миллий тикланиш’ учта масала ҳам ‘Адолат’ социал-демократик партиясининг 2019 йилги дастурида турибди. Улар мақоламиздан кейин берган муносабатидан кейин дастурни яна текшириб кўрдик.
Биз чиқарган мақоламизни тўғри деб ҳисоблаймиз. Агар шак-шубҳа бўладиган бўлса, биз экспертлар гуруҳини ташкил қилган ҳолда, журналистларни ҳам чақириб ким ҳақ, ким ноҳақ эканлигини аниқлаймиз», — деди Баҳром Абдуҳалимов.
Аввалроқ «Адолат» партиясидан президентликка номзод тасдиқлангани ва партия томонидан «‘Миллий тикланиш’ ДПда ‘ғоявий бўшлиқ’ пайдо бўлдими?» номли мақола чиқарилганди.