Ўзбекистон ҳайвонот боғларида қанча жонзот борлиги маълум қилинди
Ўзбекистондаги ҳайвонот боғларида 2021 йил 1 январь ҳолатига кўра, 11 576 дан ортиқ жонзот борлиги маълум қилинди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ҳозирги кунда Ўзбекистонда 3 та ҳайвонот боғи фаолият юритмоқда. Улар Сурхондарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрида жойлашган. Мазкур ҳайвонот боғларида жами 11 576 дан ортиқ жонзотнинг турлари мавжуд. Қуйида уларнинг тури очиқланган:
- 33 турдаги қуруқликда ва сувда яшовчилар;
- 412 турдаги судралиб юрувчилар;
- 606 турдаги сут эмизувчилар;
- 5973 турдаги балиқлар;
- 1947 турдаги паррандалар;
- 2605 турдаги бошқа жонзотлар.
Аввалроқ Нукус шаҳрида жойлашган хусусий ҳайвонот боғида ҳайвонларнинг аҳволи оғир экани хабар қилинган. Шунингдек, Самарқандда туяқушларнинг автомобиль йўлида югуриб юрганига изоҳ берилган.

Янгиликлар19:31 | 26.1.23
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото