Самарқандда эркак амакисини кетмон билан уриб ўлдирди
Самарқанд вилояти Булунғур туманида маст эркак жанжал сабаб амакисини кетмон билан уриб ўлдирди. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Маълум бўлишича, 30 ёшли Б.О. жиянининг туғилган кунига бориб, маст бўлган ва тунги соат 03:00 атрофида амакиси Н.А.нинг уйига бориб, жанжал чиқарган. Таъкидланишича, Б.О. уни тинчлантирмоқчи бўлган амакисини калтаклаб, кетмон билан бошига уриб ўлдирган.
Белгиланган суд-тиббий экспертизасининг хулосасида А.Н.нинг ўлимига танасида оғир тан жароҳат белгилари мавжудлиги сабаб бўлгани айтилган. Суд томонидан 30 ёшли Б.О.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми билан тўғри малакаланган деб топилди.
Аввалроқ Сурхондарёда эркак сув талашиб, фуқаронинг бошига кетмон билан ургани хабар қилинган. Шунингдек, Самарқандда хотинини кетмон билан уриб ўлдирган ичкуёвга суд ҳукми ўқилгани маълум қилинган.