Сурхондарёда имконияти чекланган тикувчилар Президентга мурожаат қилди — фото
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида тикувчилик билан шуғулланаётган имконияти чекланган фуқаролар Президентдан нажот кутаётгани ҳақида хабар тарқалди. Бош прокуратура ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Хабарга кўра, тикувчилик билан шуғулланаётган имконияти чекланган фуқаролар нимадандир норози. Шунингдек, Президент сайлови олдидан фуқароларнинг норозилик кайфиятини келтириб чиқарадиган ҳолатларнинг олдини олиш кераклиги айтилган.


Таъкидланишича, хабарда кўрсатилган ҳолатларни Бош прокуратура тегишли ташкилотлардан малакали мутахассислар жалб қилган ҳолда ўрганмоқда.



Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида ишчилар норозилик намойиши уюштиргани ва Самарқандда аёл уйи бузилишга тушгани юзасидан норозилик билдиргани хабар қилинган.