«Толибон» ҳаракати етакчиларидан кимлар БМТ санкцияси остида экани айтилди

«Толибон» ҳаракати томонидан тузилган Афғонистон ҳукуматида юқори лавозимда бўлганларнинг кўпчилиги БМТ Хавфсизлик кенгаши санкциялари остида экани маълум қилинди. Бу ҳақда «The Hindustan Times»га таяниб, «Интерфакс» хабар берди.

Фото: «Al Jazeera»

Маълум бўлишича, ҳукумат бошлиғи Муҳаммад Ҳасан Охунд ва бош вазирнинг биринчи ўринбосари Мулла Абдулғани Бародар ҳам мазкур санкциялар қаторида бўлиб, вазирлик ва бошқа юқори лавозимларни эгаллайдиган 33 нафардан ортиқ мулозимлар ҳам БМТ санкциялари рўйхатига киритилган.

Таъкидланишича, Афғонистоннинг янги ички ишлар вазири Сирожиддин Ҳаққонийни АҚШ Федерал қидирув бюроси қидирувга берган. У ҳақидаги маълумот учун АҚШ 5 миллион доллар таклиф қилган. Бародар Афғонистонда «Толибон» ҳаракати ҳукмронлиги даврида яъни 1996–2001 йилларда ўз ҳаракатида юқори мавқега эга бўлган, лекин юқори лавозимларни эгалламаган. 2010 йилда АҚШ ва Покистон ўртасида ўтказилган қўшма операция давомида Бародар 8 йилга қўлга олинган.

АҚШ Давлат департаментининг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод Покистондан уни озод қилишни сўраган, чунки у «Толибон» ва Кобул ўртасидаги музокаралар жараёнига ёрдам беришига ишонган. Натижада Бародар қўйиб юборилган. У 2020 йилда Дональд Трамп билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб борган «Толибон» етакчиларидан бири бўлган. Суҳбатларнинг бирида Трампнинг ўзи Бародар билан алоқалар ва у билан АҚШ контингентини Афғонистондан олиб чиқиш шартларини қандай келишгани ҳақида гапириб берган.

Таъкидланишича, мудофаа вазири Мулла Муҳаммад Ёқуб ҳозирда БМТ санкциялари остида бўлмаган кам сонли ҳукумат аъзоларидан биридир. Ёқуб «Толибон»нинг ҳарбий операцияларини бошқаргани тахмин қилинмоқда. Қайд этилишича, санкциялар Афғонистон разведкасини бошқарган Мулла Абдулҳақ Восикга нисбатан ҳам амал қилади. Ахборот вазири этиб тайинланган Мулла Хайрулла Хайрхва АҚШнинг Гуантанамодаги қамоқхонасида махбус бўлган.

Аввалроқ «Толибон» етакчиларининг биографик маълумотлари ошкор қилинганди. Шунингдек, «Толибон» Афғонистонни қандай усулда бошқариши эълон қилинган.

«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Янгиликлар22:43 | 26.1.23
«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Янгиликлар22:10 | 26.1.23
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Янгиликлар21:42 | 26.1.23
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Янгиликлар21:00 | 26.1.23
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Янгиликлар19:31 | 26.1.23
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда
Янгиликлар18:38 | 26.1.23
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда