Тошкент вилоятида эмлангандан сўнг вафот этган эркак ўлими юзасидан якуний баёнот берилди

Тошкент вилоятида коронавирусга қарши эмланган эркак вафот этгани айтилгани ҳақида хабар берилганди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати ҳолат бўйича қўшимча маълумот берди.

Кадр: Telegram / @mobilmuxbiruz

Хабар қилинишича, фуқаро фарзанди С.Қ.нинг тиббий кўрикдан ўтказилмай эмлангани, оқибатда аҳволи оғирлашиб, вафот этгани ҳақида айтган. Аёлнинг таъкидлашича, шифокорлар унинг 38 ёшли ўғлини тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказмасдан, коронавирусга қарши эмлаган. Шундан сўнг эркакнинг тоби қочиб, уч марта тез тиббий ёрдамга мурожаат қилинган. Бемор касалхонага олиб келинганда ҳам биринчи ёрдам ўз вақтида кўрсатилмаган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги вазиятни назоратга олгани, ҳолатни ўрганиш мақсадида тезкор гуруҳ тузилиб, Ўрта Чирчиқ туманига юборилгани ҳақида хабар берган. Қайд этилишича, ўлим ҳолати юзасидан Нурафшон шаҳар прокуратураси томонидан суд-тиббий экспертиза тайинланган ва унинг натижалари эълон қилинган.

«1983 йил 18 июнда туғилган марҳум С.Қ. шу йилнинг 10 августида соат 11:00 ларда ‘Туябўғиз’ оилавий шифокорлик пунктида шифокор кўригидан ўтказилиб, эмлашга монелик қилувчи ҳолатлар аниқланмагач, вакцинатор ҳамшира томонидан эмланган. Вакцина олгандан кейин 20 дақиқа давомида оилавий шифокор кузатувида бўлган ва акс таъсирлар кузатилмагач, уйига рухсат берилган. Экспертизада марҳум С.Қ.нинг танасида жароҳат излари аниқланмади», — деган тезкор гуруҳ аъзоси.

Таъкидланишича, марҳум С.Қ.нинг 13 август, яъни у эмланганидан 3 кун ўтиб юз берган ўлими эмлашдан сўнг унинг соғлиғида содир бўлган ўзгариш ва шифокорлар томонидан тавсия этилган препаратлар билан боғлиқ эмаслиги аниқланган. Бундан ташқари, кимёвий моддалар билан заҳарланиш клиник белгилари ҳам кузатилмаган. Суд-тиббий экспертизанинг якуний хулосасига кўра, марҳум ҳаётлигида ўткир зотилжам, бош мия ва миячанинг менигоэнцефалити, эпимиокардит касалликлари билан оғриган бўлиб, бу хасталиклар унинг ўлими билан тўғридан тўғри боғлиқликка эга экани аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганда вакцина олган аёл фалаж бўлиб қолгани айтилганди. Шунингдек, Хоразм вилоятида ўзбек–хитой вакцинасини қабул қилган аёлнинг кўзи кўрмай қолган ва кейинчалик Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати аёлнинг саломатлигидаги ўзгаришлар вакцинага боғлиқ эмаслигини маълум қилганди.

«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Янгиликлар22:43 | 26.1.23
«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Янгиликлар22:10 | 26.1.23
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Янгиликлар21:42 | 26.1.23
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Янгиликлар21:00 | 26.1.23
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Янгиликлар19:31 | 26.1.23
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда
Янгиликлар18:38 | 26.1.23
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда