Тошкентда ички ишлар ходими хизмат машинасида қоида бузди
Тошкент шаҳар Чилонзор туманида 7 сентябрь куни хизмат машинасида қоидани бузган ички ишлар органи ходимига чора кўрилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, ходим йўл-патруль хизматининг «Tracker» русумли давлат рақами «01 772 VSC» бўлган автомобилида қоидага риоя қилмаган. Таъкидланишича, хайдовчи пиёдалар ўтиш жойида 5 метрдан кам масофада тўхташ қоидасини бузган. Мазкур ҳолат шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан ўрганилиб, қоидани бузган ҳайдовчи Ф.Ф.га нисбатан баённома тузилган.
Аввалроқ Фарғонада ички ишлар ходими хизмат машинасида қоида бузгани учун 1 миллион 225 минг сўм жаримага тортилгани хабар қилинган. Шунингдек, Қашқадарё вилоятида хизмат машинасида қоида бузган ички ишлар ходимига тегишли тартибда маъмурий баённома тузилиб, чора кўрилгани маълум қилинганди.