Фарғонадаги мактабда директор ва ота-оналар ўртасида жанжал келиб чиқди — видео

Фарғона вилояти Сўх туманидаги мактаблардан бирида ўқитувчилар ўртасидаги оммавий жанжал акс этган видео тарқалди. «Bugun.uz»нинг вилоятдаги мухбири Сўх тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Aнвар Жўраев билан боғланиб, ҳолатга изоҳ олди.

Кадр: Telegram/ @mobilmuxbiruz

Aниқланишича, воқеа 6 сентябрь куни Қалъа маҳалласида жойлашган 3-сонли умумий ўрта таълим мактабида  «Билимлар куни» ва «Биринчи қўнғироқ» тадбири ўтказилётган вақтда содир бўлган. Ота-оналар фарзандларини 3-сонли мактабда эмас, тумандаги 2-сонли ихтисослашган давлат умумтаълим мактабида ўқишини талаб қилиб боргани жанжални келтириб чиқарган.

Маълум қилинишича, 3-сонли мактаб директори Расул Гадоев 2-сонли ИДУМда ишлаб, нафақага чиққан, бироқ олий тоифали ва катта тажрибага эга бўлгани учун ИДУМда фаолият олиб бораётган ёши улуғ ўқитувчиларни ўқувчилар олдида «Уйингга бориб ётсанг бўлмайдими, муҳитни расвосини чиқаряпсан», — деб хақорат қилган.

Қайд этилишича, маҳаллада яшовчи ота-оналар фарзандларини 2-сонли ИДУМнинг биринчи синфига олиб келган. Расул Гадоев эътироз билдириб, «Бу болалар лицейда эмас, балки бизнинг мактабда таҳсил олишлари керак, чунки 7 ёшга тўлган болалар 3-сонли мактаб микроҳудудида яшаб, хатловдан ўтказилган ва халқ таълими вазирлиги томонидан ташкил этилган база бўйича 3-сонли мактабга киритилган», — деб айтган. Лекин ота-оналар бунга кескин қаршилик билдирган.

Ҳолат юзасидан туман халқ таълими бўлими рахбари тезкор ишчи гуруҳ ташкил этиб, мактабда ўрганиш ишлари олиб борган. Мактаб директори у томондан содир этилган ноўрин ҳатти-ҳаракатлар қонун доирасида кўриб чиқилиши бўйича огоҳлантирилган. Шунингдек, воқеа бўйича тумани ИИБ профилактика инспекторлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани ҳам маълум қилинган.

Aввалроқ Қашқадарёдаги мактабда ўқитувчи аёллар калтаклангани ва Хоразмда мактабда 2 ўқитувчи бир-бирини пичоқлагани хабар қилинган.

«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео
Янгиликлар17:22 | 28.1.23
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео