Панжшер арслони. Марҳум Аҳмадшоҳ Масъуд хотираси суратларда
Бундан роппа-роса 20 йил аввал Панжшер арслони дея ном қозонган, Совет қўшинларига қарши тоғларда юриб қаршилик ҳаракатини бошқарган, афғон мужоҳидларининг йирик лидерларидан бири Аҳмадшоҳ Масъуд «Ал Қоида» террористик гуруҳининг ёлланма қотиллари тарафидан ўлдирилган эди. «Бугун суратлари» рукнининг ушбу сонини Аҳмадшоҳ Масъуднинг хотирасига бағишлаймиз.

Мужоҳидлар гуруҳи билан советларга қарши курашаётган Аҳмадшоҳ Масъуд Панжшер тоғларида.

Аҳмадшоҳ Масъуд Панжшер тоғларида аҳоли билан кўришмоқда.

Панжшер тоғларида отда юрган Аҳмадшоҳ Масъуд.

Мужоҳидлар радио орқали янгиликларни диққат билан тингламоқда.

Аҳмадшоҳ Масъуд Панжшердаги қишлоқлардан бирида қишлоқ катталари билан гаплашмоқда.


Кечки намозни ўқиётган мужоҳидлар гуруҳи. Улар орасида Аҳмадшоҳ Масъуд ҳам бор.

Аҳмадшоҳ Масъуд ва ёш Абдулла Абдулла (чапда) мужоҳидлар орасида.

Аҳмадшоҳ Масъуд ва Ричард Маккензи.

Аҳмадшоҳ Масъуд ва мужоҳидлар гуруҳи.

Аҳмадшоҳ Масъуд Парижда. Унинг ёнидаги эса франциялик дўсти, француз файласуфи, адиби Бернард Анри Леви. Бугунги қаршилик ҳаракатини анча фаол қўллаб-қувватлаётган кам сонли шахсиятлардан бири.

Панжшерда унинг шарафига ўрнатилган ёдгорлик сурат.

Сурат сотадиган дўкондаги Аҳмадшоҳ сурати.

Мамлакатнинг турли нуқталарида унга бағишланган деворий суратлар ҳам чизилган.


Панжшер дарасидаги Аҳмадшоҳ Масъуд мақбарасининг умумий кўриниши.

Бернар Анри Леви ҳамда Аҳмадшоҳ Масъуднинг ўғли ёш Аҳмад Масъуд.