Қозоғистон президенти мамлакатнинг Афғонистон бўйича позициясини эълон қилди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Нур-Султонда ишонч ёрлиқларини топшириш маросимида Афғонистондаги вазият бўйича мамлакатнинг позициясини билдирди. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.

Фото: Қозоғистон президенти матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Тўқаев Афғонистондаги ҳокимият «Толибон» ҳаракатига ўтиши ҳолатини «жиддий инқироз» деб баҳолаган. Давлат раҳбари Қозоғистон Афғонистон билан умумий чегарага эга бўлмасада, Олмаотадан Кобулга бор-йўғи бир соатлик йўл эканини айтган. Шунингдек, Қозоғистон президенти МДҲ, Европа Иттифоқи ва Яқин Шарқдаги ҳамкасблари билан яқин алоқада эканини ва бошқа давлат раҳбарлари билан мулоқотга очиқлигини таъкидлаган.

«Қозоғистон Афғонистондан ташқарида зўравонлик, гиёҳванд моддалар савдоси ва назоратсиз миграциянинг олдини олиш учун бошқа давлатлар билан ҳамкорлик қилишга тайёр», — деган Тўқаев.

Республика раҳбари, шунингдек, толиблар ҳақиқатдан ҳам ягона, инклюзив ва миллий ҳукуматни тузиш орқали ваъдаларини бажаришига умид билдирган.

«Қозоғистон Афғонистон барқарор, суверен ва бирлашган давлатга айланиши, ўзи ва қўшнилари билан тинч-тотув яшаши керак, деб ҳисоблайди», — деган мамлакат президенти.

Унинг қўшимча қилишича, халқаро ҳамжамият Афғонистонни муаммолари билан ёлғиз қолдирмаслиги ҳамда унга гуманитар ёрдам кўрсатиши керак.

Аввалроқ Тўқаев «Толибон» ҳаракатининг Марказий Осиё учун энг катта хавфи нималигини айтгани маълум қилинган. Шунингдек, Қозоғистон ТИВ «Толибон» ҳаракатини тан олмагани ҳақида хабар берилган.

Қозоғистонда кузатилган зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди
Янгиликлар18:32 | 6.2.23
Қозоғистонда кузатилган зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди
Амрилло Иноятовнинг гаплари коррупцияга қарши курашиш сиёсатига зид ҳаракат деб баҳоланди
Янгиликлар18:15 | 6.2.23
Амрилло Иноятовнинг гаплари коррупцияга қарши курашиш сиёсатига зид ҳаракат деб баҳоланди
«Россия 10 кун ичида Украинага кенг кўламли ҳужумни бошлаши мумкин» — Financial Times
Янгиликлар17:41 | 6.2.23
«Россия 10 кун ичида Украинага кенг кўламли ҳужумни бошлаши мумкин» — Financial Times
Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда
Янгиликлар17:07 | 6.2.23
Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда
Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади
Янгиликлар16:51 | 6.2.23
Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади
Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж
Медиа, Янгиликлар16:39 | 6.2.23
Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж

Муҳим хабарлар

Қозоғистонда кузатилган зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди

18:32 · 06.02.2023

Амрилло Иноятовнинг гаплари коррупцияга қарши курашиш сиёсатига зид ҳаракат деб баҳоланди

18:15 · 06.02.2023

«Россия 10 кун ичида Украинага кенг кўламли ҳужумни бошлаши мумкин» — Financial Times

17:41 · 06.02.2023

Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда

17:07 · 06.02.2023

Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади

16:51 · 06.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж

16:39 · 06.02.2023

АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди

16:33 · 06.02.2023

Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво яна совий бошлайди

15:59 · 06.02.2023

Қорақалпоғистонда автоҳалокат оқибатида 5 киши ҳалок бўлди — видео

15:25 · 06.02.2023

Бухорода «Нукус воқеалари»га алоқадор яна 39 киши устидан суд бошланди

14:51 · 06.02.2023