Шавкат Мирзиёев кимларни энг яқин дўсти деб билишини айтди

Шавкат Мирзиёев 9 сентябрь куни Ўзбекистон Либерал-демократик партияси қурултойидаги нутқида кимларни энг яқин дўсти деб билишини айтди. Бу ҳақда партия ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ахборот хизмати

Маълум бўлишича, Президент кейинги йилларда ҳам оммавий ахборот воситаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини, журналистларнинг эркин фаолият юритишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилишини билдириб, улар энг яқин дўсти эканини айтган:

«Мен ҳақиқат ва адолатни ўз эътиқоди деб биладиган барча журналистларни ислоҳотларнинг фаол иштирокчилари деб биламан ва улар ҳамиша Президент ҳимоясида бўлади. Бу фикрни бугун яна бир бор таъкидлайман».

Аввалроқ Президент Ўзбекистон Либерал-демократик партияси қурултойида қатнашиши хабар қилинганди. Шунингдек, қурултойда Шавкат Мирзиёев келгуси беш йилдаги Янги Ўзбекистон стратегияси ҳақида айтгани ва Президент ўтган 5 йилдаги натижалар ҳақида гапиргани маълум қилинган.

Даниялик сиёсатчи бу сафар Копенгагендаги масжид олдида Қуръонни ёқиб юборди — видео
Янгиликлар13:11 | 28.1.23
Даниялик сиёсатчи бу сафар Копенгагендаги масжид олдида Қуръонни ёқиб юборди — видео
Ер яқинидан катталиги автобусдек келадиган астероид учиб ўтди
Янгиликлар12:49 | 28.1.23
Ер яқинидан катталиги автобусдек келадиган астероид учиб ўтди
Қорақалпоғистонда Солиқ инспекциясига тегишли ошхона портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
Янгиликлар12:27 | 28.1.23
Қорақалпоғистонда Солиқ инспекциясига тегишли ошхона портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
Қорақалпоғистонда «Қизил китоб»га киритилган кийиклар отиб кетилди
Янгиликлар12:05 | 28.1.23
Қорақалпоғистонда «Қизил китоб»га киритилган кийиклар отиб кетилди
Қуддусдаги синагога ёнида содир бўлган отишмада 7 киши ўлдирилган ва 10 киши яраланган
Янгиликлар11:43 | 28.1.23
Қуддусдаги синагога ёнида содир бўлган отишмада 7 киши ўлдирилган ва 10 киши яраланган
Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғини ишдан олди
Янгиликлар11:21 | 28.1.23
Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғини ишдан олди