Сирдарёда бир гуруҳ эркаклар иштирокида муштлашув содир бўлди — видео
Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида 6 сентябрь куни бир гуруҳ шахслар иштирокида муштлашув содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, шу куни соат тахминан 11:00 да С.А. киракашлик қилувчи таниши А.Б. билан мижозга талашиб, ўзаро жанжаллашган. Кейинчалик С.А. автомобилларга эҳтиёт қисми сотиладиган дўконга борганида А.Б.га дуч келган. У мижозларига сув олишини айтиб, машинадан тушган ва А.Б. билан жанжаллашиб кетган.
Ҳолат юзасидан шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан текширув ўтказилган. Айбдорларга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Наманганда ҳайдовчи ўзини ҳақоратлаган «Captiva» ҳайдовчисининг кўзига суюқлик сепгани ва Тошкентда 3 та машина иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида ҳайдовчилар ўртасида муштлашув юзага келгани хабар қилинган.