«Толибон» ҳаракатининг Панжшерни эгаллашига оид янги тафсилотлар очиқланди

«Толибон» ҳаракатининг Панжшерни эгаллашига оид қўшимча маълумотлар берилди. Бу ҳақда маҳаллий маълумотларга таяниб, «Sputnik Афғонистон» хабар берди.

Фото: «The Business Times»

Маҳаллий манбаларга кўра, «Толибон»нинг Панжшерни қўлга олишига бир қатор вилоят аҳолисининг ҳаракатга ёрдам бергани сабаб бўлган. Қаршилик фронтининг «Толибон» ҳаракатига қарши ишлаб чиққан режаси самара берган, бироқ ҳаракат жангчиларининг ҳудудга бошқа тумандан кириб келиши оқибатида мазкур режа муваффақиятсизликка учраган.

Таъкидланишича, бу қаршилик фронти қўмондонлиги кучларининг бўлинишга мажбур бўлган, толибларнинг эса ютуғи билан якунланган. Шунингдек, «Толибон» ҳаракати Панжшерда кўплаб жангчиларни тўплагани маълум қилинган. Жангчи гуруҳлар қўшни Тахор, Бадахшон, Каписа, Париян ва Парван вилоятларида қолган. Ўз навбатида, Панжшер шаҳрида туғилган қўмондон Абдулҳамид Хуросоний, толиблар қўмондони Қори Фасиҳуддинга вилоят ҳудудлари ҳақида маълумот бергани айтилган.

Ҳозирги вақтда толиблар Панжшер водийсининг ўзи ва у бўйлаб ўтадиган йўлни, Шотолдан Париянгача, шу жумладан, барча асосий аҳоли пунктларини назорат қилмоқда. Шу билан бирга, Абшар ва Дара ҳудудлари, шунингдек, Хазар дараси панжшерликлар назорати остида қолгани айтилмоқда. Ҳамда Бағлон вилоятининг Андароб водийсида жанглар давом этаётгани ҳақида хабар берилган.

Маълумот учун, Панжшер аҳолиси «Толибон» ҳаракати билан бир масалада келишгани айтилганди. Шунингдек, «Толибон» ҳаракати Панжшер қаршилик кучлари билан бўлган жангда ортга чекингани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, «Толибон» етакчилари ўртасида ўзаро кураш бошлангани маълум қилинган.

Эксклюзив: телефонидан диний қўшиқ топилган 21 ёшли йигит қамоқда калтакланганми?
Медиа, Янгиликлар10:02 | 5.2.23
Эксклюзив: телефонидан диний қўшиқ топилган 21 ёшли йигит қамоқда калтакланганми?
АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Янгиликлар21:05 | 4.2.23
АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Янгиликлар20:51 | 4.2.23
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
Янгиликлар20:31 | 4.2.23
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Янгиликлар19:57 | 4.2.23
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
Янгиликлар17:59 | 4.2.23
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

Муҳим хабарлар

Эксклюзив: телефонидан диний қўшиқ топилган 21 ёшли йигит қамоқда калтакланганми?

10:02 · 05.02.2023

Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео

20:51 · 04.02.2023

Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди

20:31 · 04.02.2023

«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT

19:57 · 04.02.2023

Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

17:59 · 04.02.2023

«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

17:24 · 04.02.2023

Бухородаги ўқув марказида болаларга ноқонуний диний таълим бериб келигани аниқланди

15:25 · 04.02.2023

Bloomberg ўз платформалари орқали Ўзбекистоннинг бизнес ҳамда сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилмоқчи

14:17 · 04.02.2023

Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ етказиб беради

14:00 · 04.02.2023

Ўзбекистондаги айрим дорихоналарда Quramax’нинг тақиқланган дорилари ҳамон сотилаётгани аниқланди

13:09 · 04.02.2023