Ўзбекистонда мактабгача таълим тизимида Корея билан ҳамкорликда яратилган «S board» мобиль дастури ишга туширилади. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмат хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, Кореянинг «Edulink» компанияси билан ҳамкорликда яратилган лойиҳа биринчи босқичда Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида синов режимида амалга оширилади. Платформада яратиш ва жойлаштириш мактабгача таълим сифатини яхшилаш, рақамли ҳисобот қоғоз турларидан босқичма-босқич ўтиш учун мўлжалланган.

Шунингдек, дастурда математика асослари, ўзбек тили ва бошқа чет тилларини ўқитиш учун ўқув видеоклиплар ҳам жамланган. Мобиль дастур ишлаб чиқилишининг барча босқичлари «илк қадам» давлат ўқув дастури ҳамда мактабгача таълим ва тарбия давлат стандарти ҳамда мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ амалга оширилади.

Аввалроқ Ўзбекистонда мактабгача таълим қамрови неча фоизни ташкил этиши хабар қилинган. Шунингдек, Ўзбекистонда қанча хусусий боғча битим мажбуриятини бажармагани маълум қилинган.