18:03 | 10.09.21 490

Тошкент шаҳри ва вилоятида «Ҳизб ут-таҳрир»га аъзо 29 нафар аёл ушланди

Уларнинг уйидан экстремистик мазмундаги материаллар топилган

Тошкент шаҳри ва вилоятида 10 сентябрь куни «Ҳизб ут-таҳрир»нинг 29 нафар аёл аъзоси қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати

Маълум бўлишича, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 10 сентябрь куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда шаҳарнинг Шайхонтоҳур, Учтепа, Олмазор, Сергели ва Яккасарой туманлари ҳамда вилоятнинг Зангиота, Тошкент ва Қибрай туманларида «Ҳизб ут-таҳрир» диний экстремистик ташкилотининг «Аёллар қаноти» жамоаси аъзоси ҳисобланган 29 нафар аёл қўлга олинган.

Қайд этилишича, улар Жиноят кодексининг бир қатор моддалари билан айбланиб, ҳозирда қидирувда бўлган 1970 йилда туғилган Л.У. ва 1974 йилда туғилган М.С. билан интернет орқали алоқа қилиб, уларнинг кўрсатмалари асосида аҳли орасида ташкилот ғояларини тарғиб қилиш ва ташкилот сафини кенгайтириш билан шуғулланиб келган.

Таъкидланишича, уларнинг яшаш манзиллари ва уяли алоқа воситаларида экстремистик мазмундаги материаллар мавжудлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган. Ҳозирда тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган ИИБ экстремистик гуруҳларга қўшилиб кетган 5 нафар аёлга қидирув эълон қилгани хабар қилинганди. Шунингдек, Самарқандда «Ҳизб ут-таҳрир»нинг 3 нафар аъзоси қўлга олингани ва Жиззахда диний экстремистик ташкилот тарафдорлари ушлангани маълум қилинган.


Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 934
Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

17:27 | 21.09.23 437
Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

16:47 | 21.09.23 500
Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

15:42 | 21.09.23 1815
Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

15:06 | 21.09.23 790
Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

13:49 | 21.09.23 1184