10:37 | 10.09.21 596

Хоразмда террористик гуруҳ фаолиятига чек қўйилди — видео

Гуруҳ аъзолари ичида 2 нафар 16 ёшли бола ҳам бўлган

Хоразм вилояти Хива шаҳрида «Тавҳид ва жиҳод катибаси» халқаро террористик ташкилотининг маҳаллий ёшлардан иборат яширин гуруҳи фаолиятига чек қўйилди.

Кадр: Telegram/ @mobilmuxbiruz

Аниқланишича, 2003 йилда туғилган фуқаро 2020 йилнинг март ойида ижтимоий тармоқлар орқали «Тавҳид ва жиҳод катибаси» ташкилоти эмиссарлари таъсирига тушиб қолган ва уларнинг радикал ғояларини қўллаб-қувватлай бошлаган. 2021 йилнинг январь ойидан эса у Хива шаҳридаги масжидлардан бирига ибодат қилиш учун келган ёшлар орасида жиҳодчилар ғояларини тарғиб қилиш билан шуғуллган.

Оқибатда 7 кишидан иборат гуруҳ шаклланган ва улар 1980 ҳамда 1982 йилларда туғилган ака-укага тегишли меҳмонхонада ўзаро йиғинлар ўтказиб келган. Ака-уканинг 2005 йилда туғилган бир нафардан фарзандлари ҳам гуруҳ аъзоси саналади. Йиғинлар вақтида улар интернет орқали юклаб олинган диний экстремистик оқимлар ва террористик ташкилотлар ғоявий раҳнамоларининг, жумладан, Абу Салоҳ, Абдуллоҳ Зуфар, Содиқ Самарқандийларнинг «ҳижрат» ва «жиҳод»га чорловчи аудио-видео маърузалари ҳамда даъватларини тинглаб, ўзаро муҳокама қилган.

Шунингдек, улар Суриядаги жангарилар сафига бориб қўшилганда фойдаланиш учун спортнинг қўл жанги тури билан ҳам шуғулланган. Таъкидланишича, ноқонуний гуруҳнинг 1998–2005 йиллар оралиғида туғилган аъзолари орасида Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг талабаси ҳамда Хива шаҳридаги умумий ўрта таълим мактабининг 2 нафар ўқувчиси ҳам бор.

Қайд этилишича, терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида гуруҳ аъзоларининг айримлари ноқонуний бойлик орттириш мақсадида гиёҳванд моддалар савдоси ва ўғирлик жиноятларини амалга оширгани ҳам маълум бўлган. Шунингдек, уларнинг мобиль телефон аппаратларида давлат қонунчилигида тақиқланган аудио-видео кўринишидаги диний материаллар борлиги аниқланган. Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Самарқандда «Ҳизб ут-таҳрир»нинг 3 нафар аъзоси қўлга олингани ва Сирдарёда террористик гуруҳга аъзо бўлган 8 нафар эркак ушлангани хабар қилинган.


Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 934
Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

17:27 | 21.09.23 437
Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

16:47 | 21.09.23 500
Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

15:42 | 21.09.23 1815
Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

15:06 | 21.09.23 790
Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

13:49 | 21.09.23 1184