Янгиликлар - 15:15 · 11.09.2021

Коронавирусдан ўлим ҳолати эмланмаганларда неча марта кўпроқ учраши айтилди

Коронавирусга қарши эмланмаганлар орасида ўлим ҳолати эмланган одамларга қараганда 11 марта кўпроқ кузатилаётгани айтилди. Бу ҳақда «The Hill» хабар берди.

Фото: «Associated press»

Маълум бўлишича, бу мавзудаги тадқиқот натижаларини АҚШ касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази эълон қилган. Шифокорлар коронавирус билан касалланган 600 минг нафар америкаликнинг соғлиғини кузатган. Шундан сўнг улар эмланмаганлар орасида касалликнинг оғир шакллари билан касалхонага ётқизилиш эҳтимоли 10 баробар кўп деган хулосага келган. Ташкилот директори Рошель Валенскийнинг айтишича, ҳар бир янги тадқиқот эмлашлар самарадорлиги ҳақидаги тезисни тасдиқлаган.

Аввалроқ коронавирусни юқтириб олишга сабаб бўладиган кутилмаган омил аниқланганди. Шунингдек, олимлар 2 турдаги вакцина ковиднинг барча штамларига қарши тура олишини маълум қилган.