«Вакциналарнинг самарадорлигига шубҳа йўқ» — Нурмат Отабеков

Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков Ўзбекистондаги вакцинациялаш тадбирлари тўғрисида маълумот берди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, мутахассислари иштирокида «COVID-19. Вакцинация: Эришилган ютуқлар, истиқболдаги режалар ва мақсадлар» мавзусида илмий-амалий халқаро конференция ўтказилган. Унда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари Нурмат Отабеков 1 апрелдан бери давом этаётган аҳолини коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари ҳақида маълумот берган.

Қайд этилишича, мутахассис «Вакциналарнинг самарадорлигига шубҳа йўқ», деб, бунинг сабабини қуйидагича изоҳлаган.

Айни кунгача мамлакатда жами 16 861 167 доза вакцинадан фойдаланилган, ҳозирги кунга қадар тўлиқ эмланган фуқаролар 3 121 019 нафарни ташкил қилмоқда. Нурмат Отабеков таъкидлашича, коронавирусга қарши эмлаш бошлангандан бери ўтган 5 ой давомида 285 та ҳолатда шифохонага ётқизилганлар мазкур касалликка қарши эмланганликлари эпидемиологик суриштирув жараёнида аниқланган.

Ҳозирда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан грант лойиҳаси амалга оширилаётган бўлиб, унга мувофиқ, «SARS-COV-2» коронавирусига чалинган ва ушбу касалликка қарши вакцина олган одамлар орасида иммунитет даражасини ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, бир вақтнинг ўзида COVID-19’га қарши «ZF-UZ-VAC2001», «AstraZeneca» ҳамда «Sputnik V» вакциналари билан эмланган шахслар тадқиқ қилинмоқда. Ўрганишлар давомида 1 апрелдан август ойининг якунига қадар Тошкент вилоятининг Зангиота 1- ва 2-сонли клиникаларига 37 890 нафар коронавирус ва пневмонияга чалинган ва уларга гумон қилинган бемор ётқизилган бўлиб, ушбу беморларнинг 285 таси (0,75 фоиз) бир ёки бир неча маротаба вакцина олгани аниқланган.

Тадқиқотлар вакцина қабул қилганидан кейин коронавирус билан касалланган беморларда касаллик асосан енгил ва ўрта оғирликда кечганини кўрсатган. Беморларнинг 231 нафарида касаллик енгил даражада кечган. Касалланганларнинг жуда кам қисми касалликни ўрта ва оғир даражада ўтказган.

Таъкидланишича, олиб борилаётган илмий тадқиқотлар ҳали давом этаётган бўлса-да, изланишлар натижаларига мувофиқ, бирламчи хулосалар қилиш мумкин:

  • текширилган беморларда, қабул қилинган вакциналар туридан қатъий назар, антитаначаларнинг етарли миқдори ишлаб чиқарилган;
  • вакцинанларнинг иккинчи дозасини қабул қилиш антитаначалар миқдорининг сезиларли даражада ўсишига олиб келган;
  • «ZF-UZ-VAC2001» вакцинасини қабул қилган шахслар гуруҳининг натижалари бошқа турдаги вакциналарни қабул қилган шахсларнинг натижаларига тўла мос келади;
  • «ZF-UZ-VAC2001» аҳолини COVID-19’га қарши эмлаш учун самарали ва ишончли вакцина ҳисобланади;
  • COVID-19’га қарши эмлаш касалликнинг осойишта кечиши ва оғир ҳолатлар сонининг кескин камайишига имкон яратади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нурмат Отабеков нега вакцинациянинг 2- ва 3-босқичи бекор қилинганига тушунтириш берганди. Шунингдек, у Ўзбекистонда қачон оммавий иммунитет шаклланиши борасида фикр билдирган ва қандай ҳолатларда коронавирусга қарши эмланиш мумкин эмаслигини маълум қилган.

Одамлардан яратилган улкан минора, итларга сув сепаётган роҳиб, Париждаги мода ҳафталиги — бугун суратлари
Жаҳон23:54 | 3.10.22
Одамлардан яратилган улкан минора, итларга сув сепаётган роҳиб, Париждаги мода ҳафталиги — бугун суратлари
Қорақалпоғистонда Боқирғоний таваллудининг 900 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди
Жамият23:27 | 3.10.22
Қорақалпоғистонда Боқирғоний таваллудининг 900 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди
Жиззахда 14 та пахта ортилган тиркама билан ҳаракатланган трактор ҳайдовчиси жаримага тортилган
Жамият23:06 | 3.10.22
Жиззахда 14 та пахта ортилган тиркама билан ҳаракатланган трактор ҳайдовчиси жаримага тортилган
Тошкентда туман ҳокимлигининг бош юрисконсульти пора билан ушланди
Жамият22:33 | 3.10.22
Тошкентда туман ҳокимлигининг бош юрисконсульти пора билан ушланди
Ўзбекистонда аёллар тазйиқ ва зўравонликнинг қайси кўринишларига кўпроқ дуч келиши маълум бўлди
Жамият22:02 | 3.10.22
Ўзбекистонда аёллар тазйиқ ва зўравонликнинг қайси кўринишларига кўпроқ дуч келиши маълум бўлди
Сурхондарёда ўрмон ерлари сотилаётгани юзасидан баёнот берилди
Жамият21:31 | 3.10.22
Сурхондарёда ўрмон ерлари сотилаётгани юзасидан баёнот берилди