Янгиликлар - 15:18 · 12.09.2021

Хитойда коронавирус инфекциясининг янги ўчоғи аниқланди

Хитой шарқидаги Фужзян провинциясидаги Фуцзянь округида коронавирус инфекциясига чалинишнинг ортиши сабабли эпидемиологик хавфнинг энг юқори даражаси жорий этилди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Расмий маълумотларга кўра, 10 сентябрдан буён Фуцзянь провинциясида 21 та янги коронавирус инфекцияси ҳолатлари қайд этилган. Шу тариқа мазкур провинция коронавирус инфекциясининг навбатдаги ўчоғи деб топилган.

Таъкидланишича, инфекция ҳолатлари аниқлангани сабабли провинция маъмурияти Сянъю округидаги музей ва кинотеатрлар фаолиятини тўхтатишни буюрган. Маҳаллий аҳолидан ниқоб режимига қатъий риоя қилиш, шунингдек, иложи бўлса, уйдан ишлаш талаб қилинган. Вирус юқтириш ҳолатлари кўп аниқланган Путиан шаҳрида барча мактабларда дарслар онлайн режимга ўтказилган.

Аввалроқ коронавируснинг Ухандан тарқалишига оид янги тахмин илгари сурилгани маълум қилинганди. Шунингдек, Хитойда бубонли ўлатга чалиниш ҳолати аниқланганди. Ҳамда ЖССТ коронавирус етиб бормаган давлатни айтган. Шу билан бирга, Хитойда яна бир хавфли касаллик қайд этилганди.

Bugun — LIVE