Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 5 йилда қанчага оширилиши маълум қилинди
Ҳозирда у 60 млрд доллар экани келтирилди
АОКАда 13 сентябрь куни бўлиб ўтган Янги Ўзбекистон иқтисодий стратегияси мавзусида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов 2026 йилгача мамлакат ялпи ички маҳсулоти ҳажмини 107 миллиард долларгача етказиш асосий мақсад эканини айтди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар қилди.

Маълум қилинишича, Ҳозирда Ўзбекистонда Ялпи ички маҳсулот 60 миллиард экани маълум қилинди. Бундай ўсиш тенденциясида аҳоли жон бошига тўғри келадиган миқдор ҳозирги 1750 доллардан 2026 йилгача 2800 долларгача ва 2030 йилгача 4000 долларгача кўтарилиши режалаштирилган.
Шунингдек, иқтисодчи Ўзбекистондаги ишчи кучи миқдори ва ўсиш сурати ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
«Ўзбекистон Республикасида ҳозирда 14 миллионга яқин ишчи кучи фаолият юритаётган бўлса, ҳар йили 600 мингга яқин янги ресурслар кириб келаяпти. Биз уларни ойлик маоши самарадорлиги бўлган иш билан таъминлашимиз керак», — деди Обид Ҳакимов.
Аввалроқ Ўзбекистонда январь–июнь ойларида ЯИМ қанчага ўсгани маълум бўлганди ва Дунё бўйича ЯИМ кўрсаткичи 2021 йилда қандай бўлиши айтилганди.