Афғонистоннинг Мозори-Шариф шаҳрида «Толибон» ҳаракатининг 2 гуруҳи ўртасида қуролли тўқнашув содир бўлди. Бу ҳақда «Sputnik Афғонистон» хабар берди.

Фото: «Associated Press»

Маълум қилинишича, икки гуруҳ ўртасидаги қуролли тўқнашув ҳақида ўша ерда яшовчи 3 гувоҳ маълум қилган.

Ҳозирча қурбонлар ва «Толибон» ҳаракатининг қайси гуруҳлари ўртасида отишма юз бергани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.

Аввалроқ Аҳмад Масъуднинг айни пайтда қаерда экани очиқланганди. Шунингдек, Панжшердаги вазият айни пайтда қандай экани тўғрисида маълумот берилганди. Ҳамда Панжшер маршал Дўстум билан бирга «Толибон»га қарши режа ишлаб чиқаётгани айтилган.