Хитойнинг Шэньян шаҳрида осмонда 8 сентябрь куни эрталаб номаълум туйнук пайдо бўлди. Бу ҳақда «Esoreiter» хабар берди.

Кадр: YouTube

Маълум қилинишича, Хитой ҳукумати аҳоли ўртасида ваҳима келиб чиқмаслиги ҳамда воқеаларга нима сабаб бўлганини билиш учун иқлимшуносларга мурожаат қилган.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, бу одатий табиат ҳодисаси бўлиб, булутлар ингичка ва қуёш нурлари ҳеч қандай тўсиқсиз ўта оладиган жойда юзага келади.

Маълумот ўрнида, Индонезиядаги Мерапи вулқони устида сирли яшил нур пайдо бўлганди. Мамлакатнинг Миллий аэронавтика ва космик институтининг маълумотларига кўра, ушбу сирли яшил нур худди шу куни қайд этилган иккита метеорик ёмғир — Эта Акарид ва Ариетид оқибатида юзага келган. 

«Мавжуд маълумотларга асосланиб шуни айтишимиз мумкинки, Мерапи вулқони устида пайдо бўлган яшил рангдаги нур метеорит ёмғири сабаб кузатилган», деб ёзилган Миллий аэронавтика ва космик институти сайтидаги хабарда.

Қайд этилишича, нурнинг ёрқин яшил рангга эгалиги эса метеоритларда бўладиган магний даражаси билан изоҳланган.

Аввалроқ Гватемалада отилишни бошлаган вулқондан чиқаётган лава турар жой биноларига етиб борганди. Шунингдек, Исландияда отилишни бошлаган вулқон сотувга қўйилган.