Янгиликлар - 12:07 · 14.09.2021

Афғонистонда Панжшердан бошқа яна бир қаршилик фронти борлиги маълум бўлди

Афғонистонда Панжшер қаршилик кучларидан ташқари яна бир «Миллий озодлик фронти» борлиги маълум бўлди. Бу ҳақда «Sputnik Афғонистон» хабар берди.

Фото: «Associated Press»

Айтилишича, бу маълумотни журналист Башир Аҳмад Қасани берган. У қаршилик кучларининг декларациясида «Миллий озодлик фронти» мавжудлиги қайд этилганини айтган.

Бундан ташқари, ҳужжатда фронт Афғонистон ғарбидаги Покистон билан боғлиқ ҳаракатга ҳужум қилиш учун қўшинларини фаоллаштиришга тайёрлигини билдирган. Декларацияда ушбу фронтга ким бошчилик қилаётгани очиқланмаган.

Аввалроқ Панжшердаги вазият қандай экани тўғрисида маълумот берилганди. Шунингдек, Панжшер қаршилик кучлари «Толибон» ҳаракати билан келишиш шартини маълум қилган.

Bugun — LIVE