Билл Гейтс инсоният кейинги пандемияларга тайёр бўлиши учун нима қилиши кераклигини айтди

«Microsoft» компанияси асосчиси Билл Гейтс инсоният кейинги пандемияларга тайёр бўлиши учун нима қилиши кераклигини айтди. Бу ҳақда «Wall Street Journal» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Унинг фикрича, агар инсоният 100 кун ичида вакцина яратадиган даражага етиб борса, кейинги пандемияларга тайёр бўлади. Гейтс ҳозирча бу йўналишга етарли эътибор берилмаётганини таъкидлаган. «Мен ҳозир пандемияга кутилганидан камроқ тайёргарлик кўрилаётганидан бироз хавотирдаман», — деган Гейтс.

Унинг қўшимча қилишича, инсоният 100 кун ичида бутун дунё аҳолисини эмлаш учун етарлича вакцина ишлаб чиқариш салоҳиятига эга бўлиши керак. «Буни амалга ошириш мумкин», — деган миллиардер. У, шунингдек, даромад даражаси ҳар хил бўлган мамлакатлар ўртасида вакциналар тақсимланиши тенгсизлигини бартараф этиш кераклигини таъкидлаган.

Миллиардер коронавирус зилзилалар, торнадо ёки иқлим ўзгариши каби кундалик ҳаётнинг бир қисмига айланганини, шунинг учун ҳукуматлар келажакдаги пандемияларга тайёргарлик кўриши кераклигини қайд этган.

Аввалроқ Билл Гейтс инсониятнинг энг катта 3 та илмий ютуғини маълум қилганди. Шунингдек, у пандемиянинг тугаши ҳақидаги тахминларга баҳо берган.

Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
Жамият21:02 | 28.9.22
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Жамият20:38 | 28.9.22
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди
Жамият, Тошкент вил.20:35 | 28.9.22
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Жамият19:58 | 28.9.22
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Жамият19:35 | 28.9.22
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида
Жаҳон19:08 | 28.9.22
Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида