Грецияда бортида Исроил собиқ амалдори бўлган самолёт ҳалокатга учради

Грецияда бортида Исроил Алоқа вазирлигининг собиқ юқори мартабали ходими Хаим Герон бўлган самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда «Associated Press» хабар берди.

Фото: Facebook / Haim Geron

Маълум бўлишича, у Исроил собиқ бош вазири Беньямин Нетаньяхунинг коррупция иши бўйича гувоҳлардан бири бўлган. Таъкидланишича, у ўтирган «Cessna 182» хусусий самолёти 13 сентябрь куни Грециядаги Самос ороли аэропорти яқинида қулаб тушган. Самолёт бортидаги 69 ёшли собиқ амалдор ва унинг рафиқаси ҳалок бўлган. Уларнинг жасадлари қирғоқ қўриқчилари томонидан самолёт ҳалокатидан бир неча соат ўтгач топилган. Ғаввослар уларни денгиздан қирғоққа олиб чиққан.

Қайд этилишича, Герон коррупцияда айбланган Нетаньяхунинг суд жараёни гувоҳлари рўйхатидаги 300 нафардан ортиқ одамнинг бири бўлган. Собиқ бош вазир фирибгарлик, порахўрлик ва маблағларни ўзлаштиришда гумон қилинган. Нетаньяхунинг ўзи айбловларни рад этган. 2019 йил 21 ноябрда Исроил бош прокурори Нетаньяху коррупцияда айбланаётганини эълон қилган.

Аввалроқ Биньямин Нетаньяху қачон фаластинликлар билан бутунлай тинчлик ўрнатилишини маълум қилганди. Шунингдек, у Фаластиннинг «Хамас» (ягона ислом давлати барпо этишни мақсад қилган Фаластиндаги радикал гуруҳ) ва «Исломий жиҳод» гуруҳлари Исроилга қарши ҳаракатлар учун юқори нархда, ўз ҳаётлари билан товон тўлашини айтган.

Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Янгиликлар12:09 | 30.11.22
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Медиа, Янгиликлар11:45 | 30.11.22
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Янгиликлар11:28 | 30.11.22
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Янгиликлар11:04 | 30.11.22
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди
Янгиликлар10:49 | 30.11.22
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди
Камолиддин Раббимов Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқини тузиш ҳақидаги гапларга муносабат билдирди
Янгиликлар10:32 | 30.11.22
Камолиддин Раббимов Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқини тузиш ҳақидаги гапларга муносабат билдирди