Apple компанияси 14 сентябрь куни ўзининг янги қурилмалари тақдимотини ўтказди. Тақдимот компания YouTube каналида жонли намойиш қилинди.

Скрин: YouTube / Apple Event

Маълум бўлишича, янги смартфоннинг нархлари қуйидагича:

Скрин: YouTube / Apple Event
  • iPhone SE серияси 399 доллардан;
  • iPhone 11 499 доллардан;
  • iPhone 12 599 доллардан;
  • iPhone 13 699 доллардан;
  • iPhone 13 Pro 999 доллардан;
  • iPhone 13 Pro Max 1099 доллардан бошланади.

iPhone 13 ва iPhone 13 mini 5 хил рангда ишлаб чиқарилади: Pink, Blue, Midnight, Starlight, Red. Улардаги экран ҳажми 6,1 ва 5,4 дьюм бўлади. Қурилмаларга A15 Bionic процессори ўрнатилган. iPhone 13 бир марта қувватлантирилганда олдинги моделлардан кўра 2,5 соат кўпроқ ишлай олиши қайд этилган.

Скрин: YouTube / Apple Event / iPhone 13

iPhone 13 Pro va iPhone 13 Pro Max 4 рангда ишлаб чиқарилади. Шунингдек, ундаги графика тезлиги аввалги қурилмаларга қараганда 50 фоизга яхшиланган.

Скрин: YouTube / Apple Event / iPhone Pro 13. Тўрт хил рангда

Қайд этилишича, iPhone 13 Pro пакетида максимум хотира 1 терабайтни ташкил қилади.

Скрин: YouTube / Apple Event

Таъкидланишича, икки карра Оскар мукофоти ғолиблари iPhone 13 камераси имкониятларини кўрсатиш учун қурилмада кино суратга олган.

iPhone 13 Pro’га ProMotion функцияси киритилган. Унга кўра, бармоқлар экранга қаттиқ ёки юмшоқ, тез ёки секин тегишига қараб, қурилма процессори ҳаракатларга мослашади.

Бундан ташқари, Apple Watch Series 7 ақлли соатлари олдинги моделлардан кўра каттароқ экран билан жиҳозланган. Унинг қуввати 18 соатга етади. Бу Series 6 дан кўра 33 фоизга кўпроқ дегани. Соатлар 5 хил рангда ишлаб чиқарилади. Уларни 399 доллар бошланғич нарх билан харид қилиш мумкин.

Скрин: YouTube / Apple Event

Маълумот учун, Apple янги қурилмаларини сотиб олиш учун 17 сентябрдан олдиндан буюртмани амалга ошириш мумкин бўлади. АҚШ дўконларида эса янги гаджетлар 24 сентябрдан бошлаб сотилади.