Наманган шаҳрида 13 сентябрь куни «Ваз-21011» йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган мактаб ўқувчисини уриб кетди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram / @mobilmuxbiruz

Маълум бўлишича, шу куни соат 18:40 атрофида Келажак тонгги маҳалласи Чортоқ кўчасида «Ваз-21011» машинасини ҳушёр ҳолда бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмаган. Оқибатда у йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган 63-сонли мактабнинг 3-синф ўқувчисини уриб юборган.

Қайд этилишича, пиёда кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамай бош мия чайқалиши, бош мия ёпиқ синиши ва ўнг оёқ болдир суягининг ёпиқ синиши ташхиси билан туман шифохонасида вафот этган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Сурхондарёда «Lacetti» уриб юборган 1-синф ўқувчиси шифохонада вафот этгани ва Бухорода «Lacetti» йўлни кесиб ўтаётган 1-синф ўқувчисини уриб юборгани хабар қилинган.