Ўзбекистон президентлигига сайлов учун бешта партиядан номзодлар рўйхатга олинди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, Марказий сайлов комиссияси қарорига мувофиқ, 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида иштирок этадиган номзодлар рўйхатга олинган. Сайловда номзоди қўйилган партия вакиллари қуйидагилар:

  • «Миллий тикланиш» демократик партиясидан Алишер Қодиров;
  • Ўзбекистон Экологик партиясидан Нарзулла Обломуродов;
  • Халқ демократик партиясидан Мақсуда Ворисова;
  • «Адолат» социал-демократик партиясидан Баҳром Абдуҳалимов;
  • Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Шавкат Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда сиёсий партиялар президент сайловига ўз номзодини кўрсата бошлагани хабар қилинганди. Шунингдек, Алишер Қодиров ва Нарзулло Обломуродов президентликка номзод этиб рўйхатга олингани маълум қилинган.