Панжшер вилоятининг Париян тумани аҳолиси «Толибон» ҳаракатидан қўрқиб, тоғларда яшамоқда. Бу ҳақда «Aamaj News»га таяниб, «Sputnik» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Маълум қилинишича, Панжшер қаршилик кучлари ва «Толибон» ҳаракати ўртасидаги музокаралар натижалари эълон қилинган. Мазкур музокарада ҳаракатдан вилоятни тарк этиш ва иқтисодий блокадани олиб ташлаш талаб қилинган. Бунга жавобан «Толибон» ҳаракати Панжшер қўшинларини ҳурмат қилишини, шунингдек, тинч аҳолини ўлдиришда иштирок этганларни ҳибсга олиш давом этаётганини қайд этган.

Фото: «Aamaj News»
Фото: «Aamaj News»

«Толибон» ҳаракати, бундан ташқари, Панжшерга ҳужум қилиш ниятида эмаслигини, лекин раҳбарият ҳеч бир ҳудудни бўш қолдирмаслик керак, деган қарорга келганини маълум қилган. Музокаралар ўзаро тушунишга асосланган ечимга олиб келиши мумкинлиги таъкидланган.

Фото: «Aamaj News»

Аввалроқ Панжшердаги вазият қандай экани тўғрисида маълумот берилганди. Шунингдек, Панжшер аҳолиси «Толибон» ҳаракати билан бир масалада келишгани айтилган.