Эрон бир ой ичида ядровий қурол ишлаб чиқиши мумкинлиги айтилди. Бу ҳақда «The Jerusalem Post» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Айтилишича, бу маълумотни Америка Фан ва халқаро хавфсизлик институти таҳлил маркази эълон қилган. Институтнинг ҳисоб-китобларига кўра, жараён энг секин кечган ҳолатда Эрон атиги бир ой ичида битта ядро қуролига етадиган уран ишлаб чиқариши мумкин. Шунингдек, мамлакат уч ой ичида иккинчи қуролга, беш ойда эса учинчи қуролга етарли даражада уран ишлаб чиқариш қувватига эгалиги айтилган.

Қайд этилишича, ҳозирда Эронда ядро қуроли ишлаб чиқариш учун 200 грамм бойитилган уран бор. Таъкидланишича, мамлакат ядровий қуролдан ишлаб чиқилиши биланоқ фойдалана олмайди. Чунки қуролдан фойдаланиш қўшимча етказиб бериш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишни талаб қилади. Шунга қарамай, хабарда вазият айни вақтда анча хавфли экани таъкидланган. Сабаб сифатида Эрон бир неча ой давомида бир нечта ядровий бомбалар учун етарли миқдорда таъминотга эга чиқиши мумкинлиги кўрсатилган.

Аввалроқ Эроннинг ядровий келишув бўйича режалари маълум қилинганди. Шунингдек, Араб давлатлари Эроннинг барча ядровий иншоотларини текширишга чақирган.