Ўзбекистонда 14 сентябрь куни «Onix» автомобили сотувга чиқарилгани ҳақида хабарлар тарқалди. «UzAuto Motors» АЖ ахборот хизмати ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Фото: «Kapital.uz»

Маълум бўлишича, компания келтирилган маълумотнинг асоссиз эканини эълон қилган. Ҳозирда сотувда мавжуд бўлган автомобиллар рўйхати билан «uzautomotors.com» сайти орқали танишиш мумкинлиги айтилган. Қолаверса, «Chevrolet Onix» русумли автомобилнинг сотуви бошланиши ҳақида расмий каналларда эълон қилиниши маълум қилинган.

Шунингдек, автомобилини ягона платформадаги ишлаб чиқариш имконини берадиган ўрнатиш ва ишга тушуриш ишлари жорий йилнинг июль–август ойида олиб борилган. Таъкидланишича, автомобилнинг ёнилғи сарфи сезиларли даражада тежамкор 6 литргача бўлади.

Аввалроқ «UzAuto Motors» ахборот хизмати Ўзбекистонда янги рангдаги «Cobalt»ларни ишлаб чиқариш бошлангани айтилган хабарларга изоҳ берганди. Шунингдек, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган «Damas» ва «Labo»нинг янгиланган моделлари нархи маълум қилинган.