Қозоғистон пойтахти Нурсултонда Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари Қуролли кучлари бош штаблари раҳбарларининг конференцияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қозоғистон Мудофаа вазирлиги хабар берди.

Фото: Қозоғистон Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, АҚШ, Тожикистон ва Ўзбекистон вакиллари минтақадаги хавфсизликни, жумладан, Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилган.

Қайд этилишича, конференция давомида иштирокчилар замонавий таҳдид ва хавфларга қарши туриш масалаларини, шунингдек, минтақавий тузилмаларнинг, жумладан, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти ва Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг минтақа хавфсизлигини таъминлашдаги ўрни ва ролини кўриб чиққан. Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари ва йўналишлари аниқланган.

Фото: Қозоғистон Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати

Тадбир доирасида мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари — Қозоғистон Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи, генерал-лейтенант Марат Хусаинов Ўзбекистон, Покистондан келган ҳамкасблари, шунингдек, қўмондон билан қатор учрашувларда иштирок этган. 

Фото: Қозоғистон Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, ушбу конференция 2015 йилдан буён минтақа мамлакатларида ҳам, ундан ташқарида ҳам ўтказиб келинади.

Аввалроқ Ўзбекистон махсус кучлари Афғонистон чегарасидаги ҳарбий машқларда шартли террорчиларни йўқ қилгани хабар қилинган. Шунингдек, Сурхондарёдаги Ўзбекистон–Россия ҳарбий ўқув машғулотлари тасвири намойиш қилинганди.