Қозоғистоннинг Мангистау вилоятида Ўзбекистон фуқаролари гиёҳванд модда билан қўлга олинди. Бу ҳақда «Zakon» хабар берди.

Кадр: YouTube

Маълум бўлишича, эркак ёнидан 30 дозалик мефедрон моддаси топилган. «6 cентябрь куни ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Мангистау вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароси қўлга олинди. Тинтув давомида ундан 30 та пластик идишга жойланган, умумий оғирлиги 50 грамм бўлган мефедрон гиёҳванд моддаси топилди», дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ҳолат юзасидан Қозоғистон Жиноят кодексининг 296-моддаси 4-қисми билан судгача тергов ҳаракатлари бошланган. Айни вақтда тергов давом этаётгани ва айбдорлар тўғрисида якуний қарор унинг натижаларига кўра қабул қилиниши айтилган.

Аввалроқ Қозоғистонда наркотик моддалар сотаётган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинганди. Шунингдек, Қозоғистонда қидирувдаги ўзбекистонлик эркак ушланган.