Янгиликлар - 14:13 · 15.09.2021

«Толибон» ҳаракати Афғонистонда мунтазам армия тузади

«Толибон» ҳаракати аъзолари яқин вақтларда Афғонистонда армия тузиши мумкинлиги маълум қилинди. Бу ҳақда Афғонистон Қуролли Кучлари бош штабининг янги бошлиғи Кари Фасиҳуддинга таяниб, «Известия» хабар берди.

Фото: «Associated Press»

Маълум қилинишича, мамлакатда мунтазам армия тузиш бўйича маслаҳатлашувлар давом этмоқда. «Толибон» ҳаракати жангчилари Афғонистоннинг деярли барча ҳудудларини назорат остига олган. Ҳозирда қаршилик кучлари ва ҳаракат жангчилари ўртасида тўқнашувлар бўлиб ўтмоқда. Маҳаллий аҳоли «Толибон» ҳукмронлигини тан олишдан бош тортмоқда.

Маълумот учун, Афғонистонда «Толибон» ҳаракати ҳукмронлиги узоқ давом этмаслиги айтилганди. Жумладан, Панжшер қаршилик кучларидан ташқари яна бир «Миллий озодлик фронти» борлиги маълум бўлганди. Шунингдек, Панжшердаги вазият айни пайтда қандай экани тўғрисида маълумот берилганди. Унга кўра, «Толибон» ҳаракати ва миллий қаршилик кучлари ўртасидаги муваффақиятсиз музокаралар оқибатида очлик хавфи остида қолган маҳаллий аҳоли оммавий равишда вилоятдан қочишга ҳаракат қилаётгани ва ҳаракат аъзолари бунинг учун уларга уч кун вақт бергани айтилган. Ҳамда, Панжшер аҳолиси айни пайтда қандай яшаётгани сурати эълон қилинганди.

Bugun — LIVE