Тошкентда аёл ўзини 8-қаватдан ташламоқчи бўлди
Воқеа жойига ИИБ ходимлари етиб борган
Тошкент шаҳар Яккасарой туманида аёл ўзини 9 қаватли бинодан ташламоқчи бўлди. Бу ҳақда «Постда» Telegram каналида маълум қилинди.

Маълум бўлишича, туман ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимига фуқаро ўзини 8-қаватдан ташламоқчи бўлгани ҳақида хабар қилинган. Воқеа жойига ИИБ ходимлари ҳамда бўлим бошлиғи етиб борган.
Таъкидланишича, ходим аёлни гап билан чалғитиб, қўлидан тортиб олган. Аёлнинг руҳий ҳолати ўрганилиб, тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббиёт бирлашмасига олиб кетилган.
Эслатиб ўтамиз аввалроқ Бухорода 51 ёшли аёл ўзини 8-қаватдан ташламоқчи бўлгани хабар қилинган. Шунингдек, Навоийда аёл жонига қасд қилиш мақсадида ўзи ва уч нафар қизини поезд тагига ташлагани маълум қилинган.