Андижонда тез ёрдам машинаси радарга тушди — видео

Андижон вилоятида 1 сентябрь куни юқори тезликда ҳаракатланган тез ёрдам машинаси радарга тушди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, тез тиббий ёрдам бўлимига чақирув келиб тушган ва тез ёрдам машинасида оғир бемор олиб кетаётган пайт тезликни оширган. Таъкидланишича, машина ҳайдовчиси соатига 77 километр тезликда ҳаракатланиши керак бўлган ҳудудда 99 километр/соат тезликда ҳаракатланган ва қоидабузарликни аниқловчи радар қурилмасига тушган.

Қайд этилишича, тез ёрдам автомобилларига бу каби қоидабузарлик учун жавобгарлик бекор қилинган. Шунингдек, ушбу ҳолатни ҳайдовчининг шериги тартибни билган ҳолда тарқатиб юборгани айтилган.

Аввалроқ Тошкентда ЙПХ ходими пиёдалар ўтиш жойида 5 метрдан кам масофада тўхташ қоидасини бузгани хабар қилинган. Шунингдек, Қашқадарё вилоятида хизмат машинасида қоида бузган ички ишлар ходимига тегишли тартибда маъмурий баённома тузилиб, чора кўрилгани маълум қилинган.

Эроннинг Афғонистондаги элчиси: Толибон ўзбек ва тожиклар учун фалокатдир
Янгиликлар19:53 | 3.12.22
Эроннинг Афғонистондаги элчиси: Толибон ўзбек ва тожиклар учун фалокатдир
Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Янгиликлар18:03 | 3.12.22
Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Янгиликлар17:02 | 3.12.22
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Янгиликлар16:29 | 3.12.22
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Янгиликлар16:18 | 3.12.22
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Спорт15:08 | 3.12.22
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди