Профессионалларсиз фазога учган ракета, ёрқин рангдаги ҳукумат биноси, қасамёд қилаётган курсантлар — 16 сентябрь суратлари
Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Илон Маскнинг «SpaceX» компанияси тарихда илк бор космосга экипажи профессионал астронавтлардан иборат бўлмаган фазовий кема учирди. Суратларда Falcon 9 ракетасининг ердан кўтарилиши тасвирланган.

Шимолий Кореяда темир йўл ракета полкининг синов парвози.

Мексика ҳукумати биноси мамлакатнинг мустақиллик байрамида ёрқин рангларга бурканди.

Суданнинг Ал-Қана шаҳрида ёмғир сабабли Оқ Нил дарёси тошиб кетди. Тошқиндан қочқинлар лагери катта зарар кўрди. Суратда қочқинлар тошқин оқибатларини бартараф этмоқда.

Туркиядаги Искандар кўрфазида чақмоқ чақиши.

Индонезиянинг Жакарта шаҳридаги кинотеатрларнинг бирида киносевар томошабин кино бошланишини кутмоқда. Мамлакатдаги кинотеатрларга 16 сентябрдан қайта фаолият бошлашга рухсат берилди.

Германияда полиция академиясини тамомлаган курсантлар қасамёд қилиш маросимида.

Лондонда жойлашган «Royal Botanic Gardens Kew» боғидаги гигант нилуфар гуллар. Ушбу боғ энг катта ўсимликларга эгалик қилиш бўйича Гиннес рекордларига кирди.

Ҳиндистондаги мактабларнинг бирида коронавирус сабабли очиқ ҳавода дарс ўтилмоқда. Қизалоқ дарс давомида микроскопдан фойдаланмоқда.

Канаданинг Квебек провинциясида жойлашган ресторанларнинг бирида амалдаги бош вазир сайловолди кампанияси ўтказди. Танаффус пайтида Жастин Трюдо чақалоқ билан ўйнамоқда.