Душанбеда ўтган саммит, Кобулдаги университет қизлари, пластик чиқиндилар музейи — ҳафта суратлари
Ҳафтанинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Президент Шавкат Мирзиёев Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти давлат раҳбарлари кенгашининг юбилей мажлисида иштирок этди. ШҲТнинг ўтган 20 йилдаги фаолиятининг асосий якунлари ҳамда истиқболдаги устувор вазифалари муҳокама қилинди. Глобал ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди. 2021–2022 йилларда ШҲТга Ўзбекистон раислик қилишини инобатга олиб, давлат раҳбари ташкилотнинг келгуси даврдаги асосий устувор йўналишлари ва вазифаларига тўхталиб ўтди.

Саммитда иштирок этган давлат ва ҳукумат раҳбарларининг умумий сурати.

Мадриддаги «Mercedes-Benz» мода ҳафталигида чиқиш қилаётган модель.

Бразилиялик сёрфингчи Итало Феррейро ўз чиқишини амалга оширмоқда.

Индонезияда экофаоллар пластик идишлардан музей ташкил қилди.

Калифорнияда давом этаётган ўрмон ёнғинлари сабаб ҳаво қизғиш тусга кириб қолди.

Кобулдаги Шаҳид Раббоний университети талаба қизлари «Толибон» байроғини ушлаб, маъруза тингламоқда.

Нью-Йоркда қуёш ботиши.

Кёльндаги ёш полициячилар қасамёд қилмоқда.

Франциянинг Сен-Тропе шаҳрида елканли қайиқлар пойгаси бўлиб ўтмоқда.

Флорида штатида жойлашган космодромдан фазога учирилган Crew Dragon кемаси.

Москвадаги «Очиқ сув» деб номланган сув спорти турлари фестивали.

«Манчестер Сити» ва «Лейпциг» жамоалари ўртасидаги футбол учрашувидан бир лавҳа.