Коронавирус Осиё мамлакатларидан бирига жиддий муаммони ҳал қилишга ёрдам бергани айтилди

Коронавирус пандемияси Ҳиндистон иқтисодиётига зарар етказганига қарамай, мамлакатдаги узоқ йиллик ҳамда жиддий муаммони ҳал қилгани маълум бўлди. Бу ҳақда «CNN» хабар берди

Фото: «Heinrich Boll Stiftung Southeast Asia»

Маълум қилинишича, коронавирус мамлакат меҳнат бозоридаги гендер тенгсизлиги муаммосини ҳал қилишга ёрдам берган — раҳбарлик лавозимларида аёллар сони сезиларли даражада ошган. «JobsForHe» онлайн иш қидириш хизмати 300 дан ортиқ ҳинд компанияларини ўрганиб чиқиши натижасида 2020 йилда ўрта ва юқори лавозимли раҳбарларнинг 43 фоизи аёллар экани ва бу 2019 йилга нисбатан 20 фоизга кўплигини аниқлаган. Шунингдек, 2021 йилда фаол иш излаётган аёллар сони 2020 йилга нисбатан 89 фоизга ошгани маълум бўлган. 

Қайд этилишича, бу тенденция коронавирус тарқалиши шароитида телекоммуникация соҳасида юз берган ўзгариш — масофавий иш билан изоҳланади. Бироқ, баъзи экспертларнинг фикрича, бу ҳолат узоқ давом этмаслиги мумкин: бутун дунёда тобора кўпроқ компаниялар ўз ходимларини ҳеч бўлмаганда ярим ставкага бўлса ҳам офисга қайтаришни бошлайди. 

Ҳиндистон дунёдаги энг тез ривожланаётган иқтисодиётлардан бири бўлишига қарамай, мамлакатдаги аёллар умумий ишчи кучининг атиги 20 фоизини ташкил қилади. Таққослаш учун, АҚШда бу кўрсаткич 50 фоизга яқин.

Аввалроқ Ҳиндистонда коронавирусдан хавфлироқ вирус аниқланганди. Шунингдек, мамлакатда кўршапалакларда дунёдаги энг хавфли вирус аниқлангани хабар қилинган.

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди