Олимлар Ердаги энг хавфли оммавий қирғин қачон бўлганини аниқлади

Олимлар кўп динозаврларнинг ўлимига сабаб бўлган глобал фалокатдан ташқари яна бир қирғинни маълум қилди. Бу ҳақда «Nature Communication» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Келтирилишича, дарё ва кўлларда микробларнинг тарқалиши Ер тарихидаги энг даҳшатли оммавий қирғинга сабаб бўлган. Жумладан, 252 миллион йил олдин Пермнинг йўқ бўлиб кетишидан сўнг юз минглаб йиллар давомида бактерияларнинг тарқалиши содир бўлган.

Австралиядаги геологик маълумотда Пермнинг йўқ бўлиб кетиши (5 та оммавий қирғиндан бири) пайтида иқлим ўзгариши ва ўрмонлар қисқаришининг ҳалокатли оқибатлари дунёдаги энг қадимги чучук сув экотизимларидан бири бўлган Сидней ҳавзасида «заҳарли шўрва» пайдо бўлишига олиб келган. Мутахассислар инсоният бугун ҳам худди шундай оммавий қирғинга дуч келишини айтган.

«Биз кўлларда ва саёз денгиз муҳитида ҳароратнинг кўтарилиши ва ўсимликларнинг ўзгариши билан боғлиқ бўлган заҳарли бактерияларни аниқламоқдамиз», — деган Коннектикут университети геологи Трейси Франк.

Бактериялар ва сув ўтлари соғлом чучук сув муҳитининг нормал қисмидир, лекин баъзида улар назоратсиз ўсиб, сувни кислород билан тўлдириб, «ўлик зоналар» ҳосил қилиши мумкин. Бу, одатда, глобал исиш, ўрмонларнинг қисқариши ва тупроқдан озиқ моддалар микробларни озиқлантира оладиган сув йўлларига кирганда содир бўлади.

Аввалроқ озон қатламининг Жанубий қутб устидаги тешиги кескин кенгайишни бошлагани ва ҳаво ифлосланиши инсон умрини қанчага қисқартириши аниқланганди.

Одамлардан яратилган улкан минора, итларга сув сепаётган роҳиб, Париждаги мода ҳафталиги — бугун суратлари
Жаҳон23:54 | 3.10.22
Одамлардан яратилган улкан минора, итларга сув сепаётган роҳиб, Париждаги мода ҳафталиги — бугун суратлари
Қорақалпоғистонда Боқирғоний таваллудининг 900 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди
Жамият23:27 | 3.10.22
Қорақалпоғистонда Боқирғоний таваллудининг 900 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди
Жиззахда 14 та пахта ортилган тиркама билан ҳаракатланган трактор ҳайдовчиси жаримага тортилган
Жамият23:06 | 3.10.22
Жиззахда 14 та пахта ортилган тиркама билан ҳаракатланган трактор ҳайдовчиси жаримага тортилган
Тошкентда туман ҳокимлигининг бош юрисконсульти пора билан ушланди
Жамият22:33 | 3.10.22
Тошкентда туман ҳокимлигининг бош юрисконсульти пора билан ушланди
Ўзбекистонда аёллар тазйиқ ва зўравонликнинг қайси кўринишларига кўпроқ дуч келиши маълум бўлди
Жамият22:02 | 3.10.22
Ўзбекистонда аёллар тазйиқ ва зўравонликнинг қайси кўринишларига кўпроқ дуч келиши маълум бўлди
Сурхондарёда ўрмон ерлари сотилаётгани юзасидан баёнот берилди
Жамият21:31 | 3.10.22
Сурхондарёда ўрмон ерлари сотилаётгани юзасидан баёнот берилди