Қорақалпоғистонда келгуси йилдан 1–4 синф ўқувчиларига бепул тушлик берилади
Қорақалпоғистонда келгуси йилдан бошлаб 1–4 бошланғич синф ўқувчилари учун бепул тушлик бериш йўлга қўйилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда сайловчилар билан учрашувда айтиб ўтди.

Маълум қилинишича, бошланғич синф ўқувчиларини бепул тушлик билан таъминлаш учун бюджетдан йилига 100 миллиард сўм ажратилади.
«Буни назорат қилинглар, коррупция бўлмасин. Бошқа ҳеч бир ҳудудда бундай бўлмаган. Буни ўзим ўйлаб ёздим. Болажонларимнинг кўпининг онаси касал», — дейди Президент.
Аввалроқ Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун келгуси 5 йилда 43 триллион сўм йўналтирилиши ва Қорақалпоғистоннинг 400 дан ортиқ маҳалласида ҳоким ёрдамчиси лавозими жорий этилиши хабар қилинган.