Германия канцлери Ангела Меркель истеъфога чиққанидан сўнг қаерда яшамоқчилигини маълум қилди. Бу ҳақда «Spiegel online» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Маълум қилинишича, Рюген оролидаги матбуот анжуманида сиёсатчи ўзи туғилган Гамбургга кўчиб кетмоқчи бўлгани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритган.

«Менинг Гамбургга кўчиб кетишим борасидаги маълумотлар нотўғри», — деган канцлер.

Унинг сўзларига кўра, истеъфога чиққач, иккита уйда — турмуш ўртоғи билан яшайдиган Берлиндаги уйида ҳамда Уккермаркдаги дала ҳовлисида яшашни режалаштирган.

«У ердан А20 манзарали автомагистрали бўйлаб менинг собиқ сайлов округимгача унчалик узоқ эмас, кўриниб туради», — деган Меркель катта сиёсатни соғинишига ишора қилган ҳолда.

Аввалроқ Меркель истеъфога чиққандан кейин қанча пенсия олиши маълум бўлганди. Шунингдек, канцлер лавозимидан кетганидан кейин биринчи куни қандай бўлиши айтилган.