NASAнинг қуёш динамикаси расадхонаси 20 сентябрь куни Қуёшнинг жанубий яримшарида Ерга қараган алангали учқунни (плазма) суратга олди. Бу ҳақда «Knews» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Маълум қилинишича, учқун қуёш шамолининг бир қисмига айланади ва Ерга томон ҳаракатланади. Бунинг оқибатида 23 сентябрда Ерни магнит бўрони қоплайди. Табиий ҳодиса оқибатида кўпинча аёллар хавф остида бўлади. Чунки улар ҳар қандай қуёш фаоллигининг намоён бўлишини кучлироқ ҳис қилади. Стресс гормони уларда эркакларга қараганда кўпроқ ишлаб чиқарилади.

Иккинчи хавф остида бўлган қатламга қариялар ва чақалоқлар киради. Кичик ёшдаги болаларнинг юрак-қон томир тизими магнит майдоннинг салбий таъсири остида тезда қайта тикланишга мослашмаган. Оғир сурункали касалликлари бўлган кекса одамларда эса магнит бўрони хасталикни қўзғатиб юборади.

Геомагнитик бўрон — қуёш магнит майдонининг ўзаро таъсирида бўлган қуёш шамол зарбаси тўлқини ёки магнит майдон булути туфайли юзага келадиган Ер магнетосферасининг вақтинча бузилиши.

Аввалроқ Қуёш чақнашининг салбий оқибати маълум қилинганди. Шунингдек, олимлар сўнгги 10 минг йил ичида содир бўлган 3 та кучли Қуёш чақнашини аниқлагани айтилган.