АҚШ бош инфекционисти Энтони Фаучи дунёда коронавирус пандемияси қачон тугашини тахмин қилди. Бу ҳақда «The Telegraph» хабар берди.

Фото: «Anadolu Agency»

Унинг айтишича, вирус 2022 йилнинг баҳорида тарқалишдан тўхтайди. Мутахассис коронавирус бир неча бор мутацияга учраганини ва шу тариқа олимларни «алдаганини» айтган. Таъкидланишича, мана шу мутациялар туфайли пандемия тугашининг аниқ вақтини айтиш қийинлашган.

Фаучи, коронавирус бутун инсоният дуч келган ёқимсиз тажриба эканини айтган. Унинг таъкидлашича, ҳамма пандемия тугашини кутган вақтда, коронавирус мутацияга учраган ва вируснинг мутлақо янги штами пайдо бўлган. Фаучи «дельта» штами коронавируснинг олдинги турига қараганда анча хавфли эканини айтган. Таъкидланишича, «дельта» америкаликлар орасида доминант штамм ҳисобланади. Вируснинг бу мутацияси айниқса эмланмаган одамлар учун хавфли экани айтилган.

Аввалроқ олимлар коронавируснинг ҳақиқий тарқатувчиларини топгани айтилганди. Шунингдек, коронавирусга қарши супериммунитет ҳосил қилиш йўли маълум қилинган.