Нодавлат таълим ташкилотлари педагогларига ҳам аттестациядан ўтиб, тоифа олиш ҳуқуқи берилади

АОКАда 22 сентябрь, чоршанба куни Таълим сифатини назорати қилиш инспекцияси мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Нодавлат таълим ташкилотлари педагогларига ҳам аттестациядан ўтиб, тоифа олиш ҳуқуқи берилиши айтилди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар берди.

Фото: ЎзА

Маълум қилинишича, бир тоифадан кейинги тоифага ўтишдаги 5 йиллик муддат чеклови олиб ташланиб, ўқитувчилар эндиликда ҳар йили тоифа синовларида иштирок этиши мумкин. Шунингдек, педагогларга уйда ёки ишхонада туриб электрон тизим орқали тўғридан тўғри ҳужжат топшириш имконияти яратилди.

Қайд этилишича,15 йиллик узлуксиз иш стажига эга бўлган олий малакали (бош ўқитувчи лавозимидаги) педагог кадрлар, уч ёшгача болалари бор аёл ўқитувчилар, пенсионерлар ҳамда ҳомиладор аёллар навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайди.

Бундан ташқари, педагог кадрларга ушбу қарор қабул қилингунга қадар берилган аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги сертификатлар ўз кучида қолади ҳамда амалдаги малака тоифасини (лавозимини) тасдиқлашда ва амал қилиш муддати тугагунга қадар сертификатда кўрсатилган малака тоифаси бўйича базавий тариф ставкалари асосида ҳақ тўлашда ҳисобга олинади.

Аввалроқ Ўзбекистонда ўз ҳисобидан малака оширган ўқитувчилардан тушган пуллар қаерга сарфланиши маълум бўлганди. Шунингдек, Ўзбекистонда аттестациядан ўтиш учун ўқитувчилардан талаб қилинадиган ҳужжатлар сони қисқартирилгани хабар қилинганди.

Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Янгиликлар23:53 | 2.12.22
Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Янгиликлар22:52 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Янгиликлар22:18 | 2.12.22
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Мақолалар21:06 | 2.12.22
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Янгиликлар20:37 | 2.12.22
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди
Янгиликлар20:17 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди