Англиянинг Чорли шаҳрида 2021 йил 19 сентябрда бўлиб ўтган ҳаво шоуси пайтида осмонда номаълум учар жисм қайд этилди. Бу ҳақда «Esoreiter.ru» хабар берди.

Кадр: YouTube

Маълум қилинишича, номаълум учар жисмнинг ҳаво шоусида биринчи марта кўриниши эмас. Жумладан, 2021 йил 28 августда, Канадада ўтказилган Халқаро ҳаво кўргазмаси пайтида ҳам худди шундай объект тасвирга тушган.

Таъкидланишича, мутахассислар номаълум объектни ҳали ўрганмаган ва ҳодиса юзасидан маълумот бермаган. Бразилияда ҳам 16 сентябрь куни осмонда учбурчак шаклдаги номаълум учар объект пайдо бўлгани айтилган. Шунингдек, Хитойда осмонда номаълум туйнук пайдо бўлган ва Индонезиядаги Мерапи вулқони устида сирли яшил нур кўринган.

Аввалроқ Францияда чақмоқ чақиши пайтида номаълум учар жисм пайдо бўлгани ва Гавайи оролларида метеоритлар ёмғири кузатилгани маълум қилинган.