Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида 18 сентябрь куни «Lacetti» «Matiz» билан тўқнашиб, бетон тўсиққа урилди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram / @IIBYHXB

Маълум бўлишича, воқеа соат 15:00 атрофида туман ҳудудидан ўтган М-39 Тошкент–Термиз автомобиль йўлининг 969-километрида содир бўлган. Аниқланишича, самарқандлик 42 ёшли ҳайдовчи М. «Lacetti» машинасини бошқариб кетаётиб, ухлаб қолган ва олдинда кетаётган «Matiz» билан тўқнашган.

Таъкидланишича, тўқнашув сабаб «Lacetti» йўлнинг четидаги бетон тўсиққа бориб урилган. Оқибатда автомобиль ҳайдовчиси оғир тан жароҳати олиб, кома ҳолатида шифохонага ётқизилган.

Аввалроқ Сурхондарёда «Cobalt» «Damas» билан тўқнашиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.