Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунёда коронавирусга чалиниш кўрсаткичи пасайганини эълон қилди. Бу ҳақда «Deutsche Welle» хабар берди.

Фото: «NewsIn.Asia»

Маълум қилинишича, ЖССТ ўтган ҳафта дунёда 3,67 миллионта ҳолатни қайд этган, бу олдинги етти кунга нисбатан 9 фоизга кам экани таъкидланган.

Қайд этилишича, июнь ойининг бошидан буён глобал рақамлар тобора ошиб, август ойида коронавирусга чалиниш кўрсаткичи ўз чўққисига чиққан. Ўтган ҳафтада эса сайёранинг деярли барча қитъаларида пасайиш қайд этилган, фақат Африкада янги ҳолатлар сони бироз ошган. Шарқий Ўрта ер денгизи ва Жануби-Шарқий Осиёда касалликларнинг сезиларли пасайиши қайд этилган.

Таъкидланишича, коронавирусдан вафот этганлар сони ҳам ўтган ҳафтага нисбатан 7 фоизга камайган ва қарийб 60 минг кишини ташкил этган. Ўтган ҳафтада энг кўп ўлим кўрсаткичи АҚШ, Россия, Бразилия ва Мексикада қайд этилган.

Аввалроқ олимлар коронавируснинг ҳақиқий тарқатувчиларини топгани айтилган. Шунингдек, коронавирус Осиё мамлакатларидан бирига жиддий муаммони ҳал қилишга ёрдам бергани маълум қилинган