Ҳиндистон расмийлари 2,5 минг каркидон шохини ёқиб юборди — видео
Бунга халқаро байрам сабаб бўлган
Ҳиндистоннинг Ассам штатида 22 сентябрь — Бутунжаҳон каркидон куни муносабати билан 2500 га яқин каркидон шохи ёқиб юборилди. Бу ҳақда «Hindustan Times» хабар берди.

Маълум қилинишича, бу дунёдаги энг катта ҳайвонлар шохи ёқиб юборилган партия ҳисобланади. Ҳиндистоннинг мазкур тадбир бўлиб ўтган штатида дунёдаги энг йирик бир шохли каркидонлар яшайди.
«Бу тадбир билан биз дунёга каркидон шохларини тиббиётда қўллаш аҳамиятсизлигини кўрсатмоқчимиз. Шунингдек, одамларни мазкур камёб ҳайвонларни ўлдирмасликка ва хурофот ёки афсонага ишониб, уларнинг шохларини сотиб олмасликка чақирмоқчимиз. Каркидонларнинг табиий яшаши ва ўсишига имкон беришимиз керак», — деган Химанта штати раҳбари Бисва Сарма.
Таъкидланишича, Ассама штатида Ведик маросимларини бажарган ҳолда олтита катта гулханда 2479 та шох дронлар ёрдамида ёқиб юборилган.
«Африкада ҳам қўлга олинган каркидон шохлари ёқиб юборилган, аммо унчалик кўп эмас. Ўйлайманки, бугун биз жаҳон рекордини ўрнатамиз», — дея қўшимча қилган Сарма.
Маълумот учун, ёқилган шохлар браконьерлар ва савдогарлардан олинган ёки қўриқхоналарда ўлик каркидонлардан олиб ташланган. Улар 1979 йилдан бери 12 та маҳаллий сақлаш омборида сақланиб келинган.
Аввалроқ Ҳиндистонда номаълум касалликдан 70 га яқин одам ҳалок бўлгани ва АҚШдаги ҳайвонот боғида маймунлар коронавирусга чалингани маълум қилинган.