Oman Cave Exploration Team (Уммон ғорларини ўрганиш гуруҳи) биринчи марта Яманнинг Ал-Маҳра вилояти чўлида жойлашган афсонавий Бархоут қудуғининг тубига тушди. Бу ҳақда «Daily Mail» хабар берди.

Фото: «AFP»

Келтирилишича, маҳаллий аҳоли мазкур табиат мўъжизасини «иблис қудуғи» деб номлаган. Унинг кенглиги тахминан 30 метр, чуқурлиги эса 112 метрга етади. Аҳоли орасида қудуқда ёвуз руҳлар яшайди деган қараш бор. Ғорга тушган мутахассислар у ерда илонлар, ўлик ҳайвонлар ва ғор марваридларини аниқлаган. Шунингдек, олимлар қудуқдан сув, тош ва тупроқ намуналарини олган. Намуналар ўрганилгандан сўнг, мутахассислар ўз хулосалари билан бўлишади.

Аввалроқ Cайёрадаги энг сирли объектлардан бири бўлган Стоунхенж ёпилгани ва олимлар Бермуд учбурчаги сирини очишга ёрдам берадиган янги маълумотни аниқлагани айтилган.